Неймар биринчи давондан ошди

 

 

Ҳар бир ҳужумчи учун ўз жамоаси сафида юзта гол уриш биринчи давон ҳисобланади.

"Барселона"нинг бразилиялик футболчиси Неймар Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Гранада"га қарши ўтказилган учрашувнинг сўнгги дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва Каталония клуби таркибидаги 100 голини киритди.

Неймарга 100 та гол уриш учун 177 та учрашув кифоя қилди. Бу кўрсаткич орқали Неймар "Барселона" таркибида 100 та гол урган учинчи бразилиялик футбоочига айланди. Неймаргача Ривалдо 130 та, Эваристо 105 та гол урган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!