Неймар Бразилияга жўнаб кетди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар ватанига йўл олди. У жароҳатидан тикланиш жараёнларини айнан ўша ерда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича ПСЖ ва Бразилия терма жамоалари мураббийлар штаби ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий йилнинг февралидан буён майдонга тушмади.