Неймар бу мавсум АПЛда ким чемпион бўлиши мумкинлигини айтди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар Англия премьер-лигасининг бу мавсумида ким ғолиб бўлиши ҳақида ўз тахминини билдириб ўтди.

“АПЛнинг кучли тўртлигига қайси жамоалар кириши мумкин? Бу жуда қийин савол. Буни тахмин қилиш ҳам қийин. Менимча "Манчестер Сити"  чемпион бўлади. "Манчестер Юнайтед" иккинчи, "Челси" учинчи ва "Тоттенхэм" тўртинчи ўринни эгаллайди”, - дейди бразилиялик футболчи.