Неймар дубль қайд этган ўйинда ПСЖ аутсайдерга ютқазиб қўйди (видео)

Франция чемпионатининг 22-турида ПСЖ сафарда мусобақа аутсайдери ҳисобланган “Лорьян” майдонида меҳмон бўлди.

Голларга бой кечган ўйин кутилмаганда парижликларнинг 3:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. “Лорьян”га ғалаба келтирган голларни Лоран Абержель (36'), Йоан Висса (80') ва Терем Моффи (90') киритди. ПСЖ сафида эса Неймар (45', 58') дубль қайд этди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар