Неймар: Мен ҳали 100 фоизга тайёр эмасман

ПСЖ клуби форварди Неймар ўзининг айни дамдаги жисмоний ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Мен мураббий билан келишиб олганман. Мен ҳали 100 фоизга тайёр эмасман. Ҳеч ким тайёр эмас. Мавсум эндигина бошланди. Оптимал спорт формасига эса февраль-март ойларида эришиш мумкин. Айнан мана шу пайтда энг муҳим ўйинлар ўтказилади”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!