Неймар: Мен пулни деб, ПСЖга ўтмадим
Ads

ПСЖнинг янги футболчиси Неймар матбуот анжуманида нима учун жамоасини ўзгартиришга қарор қилганлигини айтиб ўтди.

“Мен янги чақирув учун жуда хурсандман. Париж – ажойиб шаҳар. Мен ҳозир ўзимда хис этаётганларимни сўз билан ифода этиш қийин. Менинг юрагим шу ерга талпинди. Бу мен ўзимни “Барселона”да юлдуз хис этмаганлигим билан боғлиқ эмас. Мени у ерда ўзимни яхши сезар эдим.

Юрак амри билан ПСЖ билан шартнома туздим. Бу ҳаётимдаги қабул қилишим қийин бўлган энг қийин қарор бўлди. Мен “Барселона”да тўп сурдим. У ерда кўп дўстларим қолди. Уларга раҳмат айтишни истайман. Шунчаки, кетиш вақти келган эди.

Мен бу ерда ҳозирданоқ ўзимни уйдагиде, хис этмоқдаман. Бу ерда менинг келишимдан хурсанд бўлган дўстларим кўп. Бироқ бу ерга келишимда уларнинг алоқаси йўқ.

Барчага бирдек ёқишнинг иложиси йўқ. “Барселона” мухлисларига нима дейман? Қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат.

Мен учун пулнинг аҳамияти бўлмаган”, – деб айтиб ўтди Неймар.