Неймар: Мен суперқаҳрамон эмасман
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар машҳурликдан чарчаганини айтди.

“Мен суперқаҳрамон ёки идеал кумир эмасман. Баъзан кайфиятим ёмон бўлиши мумкин ва ўшанда уйга бориб ёлғиз қолишни хоҳлайман. Оилам ва дўстларим билан бўлишни хоҳлайман. Мен бутун дунёдан бўлаётган босимга дош бера олмайман. Бироқ, мен бу борада вазиятни тўғрилашга ва нафақат ўғлим, балки барча ёш футболчилар учун ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан. Гарчи зиммамда улкан масъулият бўлсада, хато қилмасликка ҳаракат қиламан”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар дастлаб ПСЖдан кетмоқчи эканлиги ва “Барселона”га қайтишни хоҳлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У хатто парижликларнинг янги мавсум йиғинига ўз вақтида келмади. Бироқ, ҳозир вазият ўзгарган ва у ПСЖ сафида шуғулланмоқда.