Неймар: Одамлар
Ads

Мавсумлар оралиғида “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтган Неймар Париж клубига ўтганидан афсусда эмаслигини айтиб ўтди. Қайд этиш керакки, 25 ёшли бразилиялик футболчи кеча чемпионатнинг “Генгам”га қарши баҳида дебют қилди ва ўзининг илк учрашувидаёқ гол киритди.

“Одамлар “Барселона”дан кетишни ўлимга тенгаштиришади, аслида бундай эмас. Аксинча, мен ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ фаолман. Мен “Барселона”дан кетиш осон бўлмаслигини билганман, бироқ мен ҳозир ПСЖда жудаям бахтлиман”, - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, 222 миллион евро эвазига Каталония супер клубидан ПСЖга кўчиб ўтган Неймар айни дамда дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.