Неймар ПСЖда ўзига рақам танлади

“Барселона”дан 222 млн еврога сотиб олинган Неймар ПСЖда нечанчи рақам остида ўйнаши маълум бўлди. Унга кўра, 25 ёшли футболчи  парижликлар сафида 10-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Неймар “Барселона”да 11-рақамда тўп сурар эди. ПСЖда эса ўтган мавсум 10-рақамни аргентиналик ярим ҳимоячи Хавьер Пасторе “ўзиники” қилган эди.

Бироқ у Неймар жамоага келса, 10-рақамни унга беришга тайёрлигини айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!