Неймар Қатарда тиббий текширувлардан ўтади
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар тиббий текширувлардан ўтиш учун Қатарга йўл олди. Парижликлар расмий сайтининг ёзишича, бразилиялик футболчи бу ерда тўлиқ тиббий тестлардан ўтади.

Шифокорлар шунингдек, футболчининг оёқ кафти суяклари синган жойи тикланиш жараёнини ҳам баҳолайди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ушбу жароҳати сабабли 6 ҳафтадан бери майдонга туша олмай келаётир. Унинг майдонга қайтишига шу текширувлардан сўнг аниқлик киритилади.