Неймар
Ads

Бундан бир неча кун аввал "Барселона" ҳужумчиси Неймар ва жамоага янги келган Нельсон Семедулар ўртасида машғулот пайти бироз келишмовчилик келиб чиққани, оқибатда эса ўзини жиловлай олмаган бразилиялик футболчи машғулотни эрта тарк этгани ҳақила хабар берган эдик.

Кеча тонгда АҚШда бўлиб ўтган "эл-класико"дан сўнг ҳар иккала футболчи бир-бирларига қўл узатиб, миннатдорчилик билдиришди. Айтиш керакки, ПСЖга ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурган Неймар шу куни "Барса"нинг ашаддий рақиби ҳисобланган "Реал" клуби кийиниш хонасига кириб, у ердаги футболчилар билан ҳайрлашган эди.