Неймар туғилган кунига Роналдони ҳам таклиф қилди

BEPUL PROPAN

ПСЖ клуби форварди Неймар ўзининг 26 ёшини Париждаги машҳур ресторанларнинг бирида, дўстлар даврасида нишонлади.

Таклиф қилинган 150га яқин меҳмонлар қаторида Дани Алвес, Килиан Мбаппе, Марко Вератти, Анхель Ди Мария, Унаи Эмери ва бразилиялик футбол афсонаси Роналдо ҳам бор.

Маълумот учун, Неймар айни дамда Франция чемпионатида жами 17та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию