Неймар Хитойда Аҳмедовнинг жамоадоши билан учрашди (фото)
Ads

Айни дамда Хитойда бўлиб турган "Барселона" ҳужумчиси Неймар Чин юртида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган "Шанхай СИПГ" жамоаси аъзоси ҳисобланган ҳамюрти Халк билан учрашди.

Бу ҳақда Халк ўзининг "инстаграм"даги расмий саҳифаси орқали хабар берди. У Неймар билан бирга тушган сурати тагига қуйидагича изоҳ қолдирди: "Сени кўрганимдан хурсандман дўстим!".