Неймар янги маъшуқасини кўз-кўз қилди (фото)

ПСЖ ҳужумчиси Неймар ва унинг янги маъшуқаси – америкалик модель ва қўшиқчи Наталья Брулич Россиянинг GQ журналининг июнь ойидаги сонида бош қаҳрамон бўлди.

Мазкур нашр берган маълумотга қараганда, бу машҳур жуфтлик  коронавирус пандемияси даврида ўз яқинларини қандай қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашган.

f800x450-874038_925484_38

Неймар ва Натальянинг яқин муносабатлари ҳақидаги хабарлар бир йил муқаддам тарқала бошлаганди. Ўшанда хориж оммавий ахборот воситалари аслида модель қиз 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғини куйлаган колумбиялик қўшиқчи Малума билан севишгани ва Неймар уни ўзига оғдириб олгани ҳақида бонг урган эди. 

Айтиш керакки, Малума Неймарнинг яқин дўстларидан бири эди. Футболчи уни туғилган кунини нишонлашга ҳам таклиф қилганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Собиров
21/05/2020 14:13
Бунака малумотлларни умуман керакмас...езмаслик керак.
Буни урнига пастга шунгиятган узбек футболи хакида езилар