Неймарга Бразилия терма жамоасида жой йўқ!

 

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасида гол уриш бўйича энг яхши тўпурарга айланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча мамлакат бош жамоаси учун 75 та ўйинда 70 гол урган Неймар яқин келажакда футбол қироли Пелега тегишли бўлган - 77 та голдан иборат рекордни янгилашни мақсад қилган.

Шундай бўлса-да, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси Жерсон Неймарнинг истеъдодини тан олмади. Бразилия тарихида энг кучли ҳисобланган 1970 йилги терма жамоа аъзоси бўлган Жерсон жаҳон чемпиони бўлган ўша жамоа таркибига ҳам олинмаган бўларди деган фикрни илгари сурди.

- Бразилиянинг ҳозирги етакчиси Неймар бу ўйини билан ўша машҳур терма жамоанга киролмасди, - деди Жерсон. - У кимнинг ўрнига ўйнарди? Пеле ёки Ривеллино ўрнигами? Тастао ёуи Жаирзиньони жойинини олармиди? Унга ҳужум тугул ярим ҳимояда ҳам жой йўқ!

Жерсоннинг ўзи Бразилия терма жамоаси таркибида 1961 йилдан 1972 йилгача тўп сурган. Бу вақт мобайнида 70 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!