Неймарни деб Ла Лига ва Франция Биринчи лигаси орасида “адоват” пайдо бўлди

Франция Профессионал Лигаси(ЛФП) Испания Ла Лигасининг Неймарнинг ПСЖга трансферини тасдиқламаганига ўз муносабатини билдирди.

“ЛФП Ла Лига томонидан ушбу трансферга қўйилган таъқиқдан ҳайрон қолди ва бу қарорни тушуна олаётгани йўқ. ЛФП Ла Лигадан ФИФА қоидаларига риоя этишни сўраб қолади. ЛФП ПСЖни қўллаб-қувватлайди ва Неймарни Лига 1 да иштирок этишини истайди.

ЛФПнинг юридик хизмати ПСЖни қўллаб-қувватлашга тайёр”, – деб ёзилади ташкилотнинг расмий баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!