Неймарнинг ПСЖга ўтиши Бразилия термаси учун фойда эканлиги айтилди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Титенинг фикрича, Неймарнинг “Барселона”дан ПСЖга ўтиши терма жамоа учун фойдадир.

“Неймарнинг ПСЖга ўтиши Бразилия терма жамоаси учун фойдалидир. Шунда Неймар термамизнинг бошқа аъзолари бўлган Дани Алвес, Тяго Силва, Маркиносва Лукас Моуралар билан бирга ўйнаш имконияти бўлади. Бу уларнинг бир-бирини яхши тушунишида катта ёрдам беради. Қолаверса, Неймар Францияга ўрганиб кетиши осон бўлади”, – деб айтиб ўтди “пентакампеонлар” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!