Неймарнинг отаси

“Барселона” ПСЖга ўтиб кетган Неймарнинг отасига бонус сифатида пул тўламайдиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Илгарироқ, Неймар каталон клубида қолса, “Барселона” раҳбарлари Неймарнинг отасига 26 млн евро бонус ваъда қилишган эди. Бироқ футболчи жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

“Барселона” ҳисоб рақамига Неймарнинг шартномасида кўрсатилган товон пули – 222 млн евро келиб тушди. Шу тариқа, Неймар футбол тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди.