Неймарнинг ПСЖга кетишининг асл сабаби ошкор бўлди, бу аслида
Ads

“Барселона” клуби собиқ ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлининг жамоани тарк этиши билан боғлиқ яна бир ҳақиқатни ошкор қилди.

- “Барселона” менинг ишончимни йўқотганидан сўнг, мен ҳеч нарса қила олмасдим. Агарда, кимдир келишувни қадрламас экан, мен ҳам уларни ҳурмат қила олмайман, – дейди катта Неймар  El Partidazo de Cope нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, келишувга кўра, каталонияликлар бонус сифатида Неймарнинг отасига 26 миллион евро тўлашдан бош тортишган.