Нигерия терма жамоаси
Ads

22 май куни Нигерия терма жамоаси “Годсвилл Акпабио” стадионида Мадриднинг “Атлетико” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди.

Ушбу учрашув Ла Лига ва Нигерия футбол федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида ташкил этилгани айтилмоқда. Ушбу ўйин мамлакатнинг машҳур провайдерларидан бири ҳисобланган MultiChoice Nigeria ташаббуси билан ўтказиладиган GOtv MAX кубоги доирасида ўтказилади.

Маълумот учун, “Атлетико” 16 май куни УЕФА Европа лигаси финалида “Марсел”га қарши баҳс олиб боради. Нигерия терма жамоаси эса ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичида Исландия, Хорватия ва Аргентинага қарши ўйнайди.