Нигериялик Камару Усмон UFC чемпиони бўлди
Ads

Нигериялик аралаш яккакурашлар жангчиси Камару Усмон UFC 235 турнирида Тайрон Вудли билан куч синашди.

Ҳакамлар қарорига кўра, 50-44, 50-44, 50-45 ҳисоби билан африкалик жангчи ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари соҳибига айланди.

Маълумот учун, Вудлнинг ММА доирасидаги кўрсаткичи: 19-4, Усмон эса фаолияти давомида 15 учрашувда ғалаба қозониб, бир маротаба имкониятни бой берган.