Нигина Абдураимова америкалик теннисчига қарши ўйнайди
Ads
Ҳиндистоннинг Нави Мумбай шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақада теннисчи қизлар биринчи давра учрашувларини ўтказишмоқда.
 
Соврин жамғармаси 25,000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур турнирда мамлакатимиз шарафини  Нигина Абдураимова ҳимоя қилмоқда.
 
Нигина мусобақанинг биринчи даврасида АҚШ вакиласи Анастасия Нефедовага қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 14:00да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Н.Абдураимова жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди.