Нигина Абдураимовани ким тўхтатади?

Умидли теннисчимиз Нигина Абдураимова Наманганда ITF томонидан ташкил этилган мусобақанинг ярим финал босқичига чиқди.

Нигина турнирнинг чорак финалида болгариялик Юлия Терзийскани 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмаси учун ўйнайдиган бўлди.

Нигина мусобақанинг навбатдаги босқичида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шариповага қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)