Ниҳоят ПСЖ суперфорвард топди

ПСЖ клуби раҳбарияти ёзда жамоадан кетган Златан Иброҳимовичнинг йўқлигини билдирмайдиган ва ҳозир парижликлар ҳужумида ўйнаётган Эдинсон Каванининг ўрнини босишга қодир суперҳужумчи оладиган бўлди. 

Парижлик скаутлар "Ривер Плейт" клубининг 24 ёшли ҳужумчиси Лукас Аларио ПСЖ талабига тўғри келадиган тўпурар эканини таъкидламоқда. 

ПСЖ спорт директори Патрик Клюйверт футболчи билан суҳбатлашиб, дастлабки розилигини олди ва тез орада шартнома ҳам тузилади. Яқинда Аларио "Ривер Плейт" билан амалдаги шартномасини 2020 йилгача узайтирган эди. 

Аргентина чемпионатида 13 та учрашувда олтита гол урган Аларио учун ПСЖ клуби 18 миллион евро миқдорида маблағ тўлашга рози бўлди. 

 SPORTS.uz