Нико Ковач "Бавария"нинг мавсумдаги илк мағлубиятини қандай изоҳлади?

Мюнхеннинг “Бавария” клуби устози Нико Ковач кеча Берлинда “Герта”дан (2:0) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Айтиш лозимки, бу амалдаги чемпионларнинг мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.

“Вазиятлардан фойдалана олмаслик – бугунги мағлубиятнинг асосий сабабларидан бири. Бундан ташқари ўтказиб юборилган 2та голга ҳам ўзимизнинг хатоимиз сабаб бўлди. Бундай қўпол хатолардан сўнг эса жазоланишимиз муқаррар эди.

Шу билан бирга биз яхши ўйин ҳам кўрсатдик. Шу боис ушбу мағлубиятни изоҳлай олмайман. “Бавария” бундан буён ўз имкониятларидан фойдаланиши ва танқидларга имкон қолдирмаслиги керак. Баъзан шунақаси ҳам учраб туради. “Бавария”ни билганлар биз яна муваффақиятга эришишимиз учун барча ҳаракатларни амалга оширишимизни билишади”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!