Нико Ковач: Натижадан хурсандман
Ads

"Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач кеча Бундеслиганинг 3-турида "Байер" (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинда 90 дақиқа намойиш этган ўйини учун жамоани табриклайман. Биз тезкор гол ўтказиб юбордик, аммо кўп ўтмай ҳисобни тенглаштира олдик. Шундан сўнг ўйин бошқарувини ўз қўлимизга олдик. Учинчи голни эртароқ уришимизни истагандим. Лекин, шундай бўлсада натижадан хурсандман”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" чемпионатнинг илк 3та турида барча ўйинларда 100 фоизлик натижа кўрсатган ягона жамоа бўлиб турибди.