Никола Милинкович: "Сўғдиёна"да ички муҳит доимо яхши бўлган
Ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Никола Милинкович матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Натижадан хурсанд эмасман. Уч очкони қўлдан бой берганимиздан хафаман. Рухан ва жисмонан бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Афсуски ўз хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Жамоадошларимга рахмат.
Бизда ҳар доим ички муҳит аъло даражада бўлган. Гол киритганимдан хурсандман. Ҳар бир голимни уч йил олдин вафот этган отамга бағишлайман. Кейинги ўйинларда яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди Никола Милинкович
Фикрлар