Нима учун “Реал” ва
Ads

Киев полицияси УЕФА чемпионлар лигаси финал учрашуви олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирди. Ўйин 26 май куни “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади.

“Киев полиция бугундан ЕЧЛ финали олдидан кучайтирилган тартибда иш олиб боришни бошлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари Украина пойтахти кўчаларида 10 минг нафардан ортиқни ташкил этиши кутилмоқда, – дея хабар беради “NewsOne” (“НьюзВан”) телеканали.

Полициячилардан ташқари шаҳарда Украина Миллий гвардияси жангчилари, фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари тинчликни сақлашда ўз ҳиссаларини қўшишади.

Финал иштирокчилари – Мадриднинг “Реал” ва “Ливерпуль” жамоалари жойлашган меҳмонхоналар УЕФА хавфсизлик хизмати ва Миллий полиция отрядлари томонидан қўриқланади. Жойлардаги мухлислар ҳудудларида металл аниқловчи ускуналар қўйилади, кўчаларда қўшимча видео кузатув камералари жойлаштирилади. Бу айниқса, “Олимпийский” стадиони, марказий Шевченко Парки ва “Украина” саройи ҳудудларида кўпайтиралади.

Шаҳар аэропортларида мухлислар ўтиши учун қўшимча каридорлар очилади.

Украина ҳукумати Киевдаги ЕЧЛ финалига 50 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюришини тахмин қилмоқда. Британиянинг Independent нашри тарқатган хабарга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби икки мингга яқин ишқибози ҳаражатлар нархлари оширилгани ва Киевга етиб олишдаги муаммолар сабаб бу ерга келишдан бош тортган.

Ўз навбатида Киевга тўғридан тўғри авиарейслар етарли даражада бўлмаганлиги сабаб етиб келиш учун 34 соатгача вақт сарфланиши мумкин.

Шунингдек, “Ливерпуль” мухлислари мунтазам рейсларга чипталарнинг йўқлиги ва чартер самолётлардаги юқори нархлар каби муаммоларга дуч келмоқда. Бундан ташқари Киевдаги ўйин вақтида барча нарсалар сингари меҳмонхоналар нархлари 5-10 баробар кўтарилади. Бунда туристлар кунига ўртча 100 минг гривен (3,8 минг доллар)дан кўпроқ тўлашларига тўғри келади. Шахсий яшаш жойлардаги ижара бир неча минг долларгача қимматлашди.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи

УЕФА чемпионлар лигаси 2017/18, Финал

 

  26.05.2018

 

Реал Мадрид

Ливерпуль

  - : -
 

 Киев, "Олимпийский" стадиони

УЕФА ЕЧЛ 2014/15, "B" гуруҳи

 

  04.11.2014

 

Реал Мадрид

Ливерпуль

 

1:0 (1:0)

 

 Мадрид, "Estadio Santiago Bernabéu"

УЕФА ЕЧЛ 2014/15, "B" гуруҳи

 

  22.10.2014

 

Ливерпуль

Реал Мадрид

 

0:3 (0:3)

 

 Ливерпуль, "Anfield"

УЕФА ЕЧЛ 2008/09, 1/8 финал

 

  10.03.2009

 

Ливерпуль

Реал Мадрид

 

4:0 (2:0)

 

 Ливерпуль, Anfield

УЕФА ЕЧЛ 2008/09, 1/8 финал

 

  25.02.2009

 

Реал Мадрид

Ливерпуль

 

0:1 (0:0)

 

 Мадрид, Estadio Santiago Bernabéu

УЕФА чемпионлар кубоги 1980/81, Финал

 

  27.05.1981

 

Ливерпуль

Реал Мадрид

 

1:0 (0:0)

 

 Франция, Париж, Parc des Princes