"Ницца" ПСЖ дарвозабонини ижарага олиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп мавсумни бошқа бир француз клубида ўтказиши мумкин.

Nice-Matin нашрининг маълум қилишича германиялик посбонни "Ницца" клуби ижарага олишни режалаштирмоқда. Гап шундаки, жамоа бош мураббийи Патрик Виейра жамоанинг асосий дарвозабони Йоан Кардиналь жароҳат олгач, захира посбони Вальтер Бенитеснинг намойиш этаётган ўйинларидан кўнгли тўлмаяпти. Шу сабабли ҳам Траппни таркибга жалб этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ёзда Буффонни сотиб олгач, Трапп яна захирада қолиши ойдинлашди. Балким шу боис энди у "Ницца"нинг таклифини қабул қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!