Нодиржон Сафаров олтин медал учун дадил одимламоқда

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт  курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг бугунги кунги баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртларимиз дастлабки беллашувларда гиламга кўтарилишди. Улардан, фақатгина Нодиржон Сафаров ўз иштирокини мағлубиятсиз давом эттирмоқда.

Хусусан, - 57 килограммда гиламга кўтирилган полвонимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 26 ёшли ҳамюртимиз чорак финал учун ўтказилган баҳсда Беларусь вакили Асадулла Лахинауни 5:4 ҳисобида мағлуб этди.

Энди полвонимиз ярим финал олдидан эронлик Риза Атринағарчи ва АҚШ вакили Томас жилман жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!