Ном жиҳатдан ўхшаш жамоалар ҳисобни ҳам ўхшатиб қўйишди (видео)

Бундан бироз аввал Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган “Атлетик” ҳамда “Атлетико” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

3 ой давом этган карантиндан сўнг ўтказилган ўйинда кучлар тенг келди. Дастлаб, Икер Муниаин 37- дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Диего Коста “Атлетико”ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)