Ноқулай об-ҳаво шароити бизга бахона бўла олмайди
Ads

 

Суперлиганинг 2-тур баҳслари доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Анчагина қизиқарли кечган ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Ўйиндан сўнг учрашувнинг энг  яхши футболчиси деб топилган Шохруз Норхонов беллашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало бугунги стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта рахмат. Ноқулай об-ҳаво шароити бизга баҳона бўла олмайди. Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушган  эдик.  Биринчи бўлимда бир қатор қўлай имкониятлардан  фойдалана олмадик. Кейинги турга қадар  хатоларимиз  устида ишлаб яхши натижа кўрсатишга харакат қиламиз. “Нефтчи” жамоасига ҳам бугунги ўйин учун рахмат айтаман ва  кейинги ўйинларига омад тилайман, - деди Норхонов. 

Қайд этиш керакки, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” ўртасидаги ўйинда кучли шамол туфайли стадион прожекторлари бир неча марта ўқиб қолди. Ўйиннинг асосий вақтига эса 10 дақиқа қўшиб берилган эди.