Новак Жокович 12 йил деганда қулади
Ads

Сербиялик Новак Жокович Рим шаҳрида ўтаётган "Internazionali BNL d'Italia" турнирининг ярим финалида мағлубиятга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

У ўтган йили маскур мусобақанинг финалига қадар етиб борган эди. Бу йил эса у финалга чиқа олмади. Шу сабабли ҳам Новак ATP янги рейтингида камида 20-поғонага тушуб кетади.

Шуни таъкидлаш керакки, Жококвич 12 йилдан буён кучли йигирматаликдан пасга тушмай келаётган эди. Унинг бундай ёмон натижалар кўрсатаётганига асосий сабаб, ўтган йилнинг ёз ойида тирсагидан олган жароҳати бўлмоқда.

Sports.uz