Новак Жокович ҳисобни тенглаштирди

Австралияда ўтаётган "ATP Cup" мусобақасининг иккинчи турида Сербия ва Франция терма жамоалари ўртасида кескин ва муросасиз баҳс ўтмоқда.

Яккалик баҳсларининг биринчи ўйинида франциялик Бенуа Пэр серб теннисчиси Душан Лайовични 6:2, 6:7, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Иккинч учрашувда эса Новак Жокович азалий рақиби Гаэль Монфисни 6:3, 6:2 ҳисобида енгиб, ўртадаги ҳисобни тенглаштирди.

Энди ғолиб жамоа жуфтлик баҳсларида аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!