Новак Жокович
Ads

Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи  Америка очиқ чемпионати якунланди.

"US Open" турнирининг финал баҳсида аргентиналик Хуан Мартин дель Потро ва сербиялик Новак Жокович ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувда Новак 6:3, 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Унга бу ғалаба бош соврин билан биргаликда 3,800,000 АҚШ доллари ва 2000 рейтинг очкосини келтирди.