Новак Жокович яна бир бор тарихга кирди
Ads

Америка очиқ чемпионатининг ярим финалида сербиялик Новак Жокович япониялик Кеи Нишикорини мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Новак жорий йилги спорт мавсумида "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларда икки маротаба финалга чиққан ягона теннисчига айланди.

Новак учун "US Open" финали саккизинчисидир. Ушбу мусобақада у икки маротаба бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, Жокович "Катта дубулға" турнирларида жами 23 мартта финалда ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович Америка очиқ чемпионатининг финал ўйинида аргентиналик Хуан Мартин дель Потрога қарши кортга чиқади.

Минбар

Барча блоглар