Нойер: “Бавария” имкониятлардар унумли фойдаланмади

“Бавария” жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер “Герта”га қарши (0:2) кечган учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи бўлимда 100% ўйинимизни намойиш қила олмадик. Иккинчи бўлимда эса “Бавария” анча яхши ўйнади. Муваффақиятга эришишни истаётганимизни ҳамма кўрди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олмаик.

Ўтган турда ҳам шундай бўлди. Футболда муваффақиятсизликларни унутиш керак. Танаффусдан кейин майдонга гол урамиз деган ният билан тушдик. Гол урсак ўйин тизгинини ўзгартира олишимизга ишончимиз комил эди”, – деди германиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!