Нойер "Бавария"нинг янги сардори бўлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзларига кўра Мануэль Нойер жамоанинг янги сардори бўлади.

“Биринчи рақам доим биринчи рақамлигича қолиши керак. Мануэль Германия терма жамоаси сафида юқори даражада ўсишга эришди. Энди у ҳудди Лам сингари жамоадошларига бошчилик қилади”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария”нинг амалдаги сардори Филип Лам 2016/17 йилги мавсум сўнггида ўзининг футболчилик фаолиятига якун ясаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!