Нойер Германия кубоги финалини захира ўриндиғида бошлайди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес 2017 йилнинг сентябридан буён жароҳати сабаб майдонга тушмай келаётган дарвозабон Мануэль Нойерни бугун "Айнтрахт"га қарши бўлиб ўтадиган Германия кубоги финалини захира ўриндиғида бошлашини айтди.

“Нойер жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди, аммо у асосий таркибда майдонга тушмайди. Мюллерга келсаки, у илк дақиқаларданоқ майдонда ҳаракат қилиши мумкин. Бу борада хавотирга ўрин йўқ”, - дейди Хайнкес.

Эслатиб ўтамиз,  "Бавария" - "Айнтрахт" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!