Нукусда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинарнинг амалий қисми бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари томонидан Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ушбу семинарда қорақалпоғистонлик ЎФА ва ОФК сертификатларига эга бўлган мураббийлар иштирок этишмоқда. Семинар давомида мураббийларнинг назарий ва амалий билимлари синовдан ўтказилади. 

Ҳозирда ушбу семинар ниҳоясига етиб навбат амалий машғулотлар ва имтиҳонларга етиб келди. Амалий машғулотлар давомида мураббийлар майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини кўрсатиш ва ўша хатони тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари бўйича ишлар олиб борилади.

Имтиҳонлар 21 июнь кунига қадар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!