Нуржон Туякбоев Америкага боради (фото)
Ads

Барча спорт федерацияларида бўлгани каби, от спорти федерациясида ҳам йил якунлари таҳлил қилиниб, 2017 йил режалари белгилаб олинди.

От спортининг барча турлари - от йўрттириш, уч кураш, тўсиқлардан сакраш мамлакатимизда оммалашиб бормоқда. Чавандозларимиз ўтган йил давомида "Челленжер" Халқаро мусобақаларида, Марказий Осиё лигаси босқичларида,Гран при, Миллатлар кубогида самарали иштирок этди. Мусобақаларда 17 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалига сазовор бўлинди. Моҳир чавандозларимиздан Нуржон Туякбоев Марказий Осиё лигаси босқичларида ғолибликка эришди. У энди шу йилнинг 27 март - 2 апрель кунлари Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг финал мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Спортчиларимиздан Миррауф Одилов, Аъзам Толиббоев ва Ғайрат Назаровлар Россиянинг Екатеринбург, Ханти Мансийскда бўлиб ўтган нуфузли мусобақаларда етакчи ўринларни эгаллагани чавандозларимизнинг маҳорати тобора ошиб бораётганидан далолатдир.Яна бир иқтидорли чавандозимиз Тимур Азизов  Германияда, 40 дан ошиқ давлатлар ўртасида ўтказилган Халқаро мусобақада совриндор бўлиб қайтди.