Нурмагомедов ва Мейвезер бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкин
Ads

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкин. Бироқ бу россиялик спортчининг UFC билан тузган шартномаси якунига етгандагина бўлиши мумкин. Бу ҳақда Хабибнинг менежери Али Абдель-Азиз маълум қилган.

Таъкидлаб ўтиш керакки, UFC президенти Дана Уайт жангчиларга бокс қоидалари бўйича жанг қилишни тақиқлаб қўйган. У фақатгина уларга октагонда жанг қилишига тайёрлигини айтган.

Абдель-Азиз сўзларига кўра, жанг 2019 йилда бўлиши мумкин. UFC билан тузилган амалдаги келишувига кўра, Хабиб Нурмагомедовда яна битта жанг қолган. Айнан шу жанг россиялик спортчи учун ММАда сўнггиси бўлиши мумкин.