Нурсултон Рўзибоев рақибини нокаутга учратди (Видео)

Бир неча дақиқалар аввал ҳамюртимиз, ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. У Баҳрайннинг "Brave FC" промоушенида дебют қилди. Рўзибоевга франциялик Иброҳим Мане рақиблик қилди. Ушбу тўқнашув биринчи раунднинг ўзидаёқ якунланди. Қувонарлиси, қийин вазиятда бўла туриб, юртдошимиз рақибини нокаутга учрата олди.

Қуйида, уни қай тарзда ғалаба қозонганини томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)