Нью-Йоркда
Ads

2019 йилнинг 14 сентабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Каизер ўйингоҳида 4-марта Мустақиллик кубоги футбол турнири бўлиб ўтди. 10 та штатдан 12 та жамоа ўзаро куч синашган ушбу тадбир "Маҳалла USA" нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан АҚШда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳомийлигида ташкил этилди.

must2

Тадбирда мазкур тадбир учун Ўзбекистондан махсус таклиф этилган ўзбек футболи фахри, футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов иштирок этди ва Ватанимиз мустақиллиги 28 йиллигига бағишланган Мустақиллик кубоги футбол турнири иштирокчиларни самимий қутлади.

must3

Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар ташкилотидаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов, Нью-Йоркдаги Бош консуллик вакиллари, Бруклин тумани маъмурияти вакили ва бошқа жамоат вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

must4

Футбол баҳона Нью-Йорк ва яқин штатларда яшовчи 700 дан зиёд ўзбекистонликлар ва Марказий осиёликлар учун очиқ табиат қўйнида дала сайли уйиштирилди ва “Лаззат” ресторани ошпазлари томонидан катта дошқозонларда тайёрланган шоҳона тўй оши ва бошқа миллий таомлар тортиқ қилинди.

must5

Ўзбекона куй-қўшиқлар ва рақслар йиғилганлар дилини хушнуд этди. Болажонлар учун тайёрланган қизиқарли ўйинлар фарзандларимизга олам олам қувонч бахш этди.  Байрамона безатилган ўйингоҳда миллий мадҳия садолари остида тадбирнинг очилиш маросими ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

must6

Голларга бой ўйинлар натижасида финалга Нью-Йоркнинг "Пахтакор" ва Канзас шаҳрининг "Лочинлар" жамоаси чиқди ва финалда 1-0 ҳисоби қайд этилиб "Лочинлар" жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

must7

Пенсилваниа штатининг "Дўстлик" жамоаси эса 3-ўринга лойиқ топилди, энг тартибли ўйин кўрсатган "Чикаго Узбекс" жамоаси махсус соврин эгасига айланди. Энг зўр дарвазабон, энг зўр ҳужумчи ва энг зўр ўйинчи номинациялари ғолибларини футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов махсус совринлар билан тақдирлади.

must8

Тадбирни юқори даражада уйиштирган Маҳалла USA жамоаси вакилларига, фахрли меҳмон Биродар Абдураимов ўзбекона тўн ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

must9

Қисқасини айтганда, “Маҳалла USА” ташкилоти маҳаллада дув-дув гап бўлишига сабаб бўлган катта тадбирни маромига етказиб ташкил этди. Мазкур турнир ва дала сайли маҳаллий ОАВда кенг ёритилди.

Минбар

Барча блоглар