«Нюрнберг» ўз антирекордини ўрнатди
Ads

«Нюрнберг» бугун Бундеслиганинг 24-турида ўз майдонида «РБ Лейпциг»га (0:1) имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, шу тариқа 1900 йилда асос солинган «Нюрнберг» клубининг ғалабасиз серияси 18та ўйинга етди ва бу клуб антирекордига айланди. Улар ушбу 18 ўйиннинг 13тасида мағлуб бўлишган бўлса, қолган 5тасида дуранг қайд этишди.

«Нюрнберг» жорий мавсум Бундеслигада бор йўғи 2та ўйинда ғалаба қозонди ва айни дамда 13 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.