ОАВда Бундеслига тақдирига оид янги маълумот тарқалди

Германия Бундеслигаси ўйинлари 2020 йил сўнггига қадар мухлисларсиз ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи (DFL) ижрочи директори Кристиан Зайферт "New York Times"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Суҳбат давомида Зайферт биринчи ва иккинчи Бундеслига баҳслари май ойи бошларида давом эттирилиши ва июнь сўнггида якунланишини маълум қилган. Аммо мухлислар коронавирус боис юзага келган вазият туфайли стадионларга кира олмайди. Ушбу қарор йил охирига қадар ҳам давом этиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

"Биз ҳам мамлакат маданиятининг бир қисмимиз. Инсонлар эса одатий ҳаётнинг ҳеч бўлмаса шу қисмини қайтишини истамоқда. Айнан шу боис ҳукумат билан биз қачон майдонга қайтишимиз мумкин эканлиги борасида гаплашиб олишимиз лозим", - деди функционер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!