Обамеянг "Милан"га ўтишни истамоқда, аммо...

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини “Милан”да давом эттиришга қизиқиб қолди.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича 28 ёшли габонлик тўпурар жорий ёзги трансферлар даврида “россонерилар” аъзосига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ дортмундликлар Обамеянгни сотмасликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, қайсидир жамоа Бундеслига тўпурари учун 100 млн евро таклиф қиладиган бўлса, у ҳолда раҳбарият ушбу таклифни кўриб чиқиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, “Милан” Обамеянгдан ташқари “Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти борасида ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!