Обамеянг АПЛда фантастик натижа қайд этмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия премьер-лигасида ақлбоварқилмас самарадорлик намойиш этмоқда.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 29 ёшли габонлик футболчининг АПЛ доирасида ўтказилган ўйинларда рақиб дарвозаси томон йўллаган сўнгги 10та аниқ зарбасининг барча гол билан якунланди.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!