Обид Жўрабоев: Ўйлайманки, энди натижаларимиз яхшиланади

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Суперлиганинг 4-турида сафарда “Насаф”га қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйиндан кейин “Навбаҳор” футболчиси Обид Жўрабоев Sports.uz интернет порталига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- «Насаф» қарши ўйинда ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Рақиб таркибида асосан ёш ўйинчилар бўлишига қарамай, яхши шаклланганлигини кўрсатишди. Қийин ғалабага эришдик. «Навбаҳор» 19 йилдан сўнг «Насаф» майдонида ғалаба қозонгани сўзимга исбот бўла олади. Албатта бундан хурсандмиз. Мухлисларимизни ҳам қувонтирдик.

Ўйин давомида бизда кўпроқ имконият бўлди. Афсуски, яратилган хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик, акс ҳолда ҳисоб янада йирик кўриниш оларди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва мухлисларимизга дастлабки ғалабани тақдим қилганимиздан хурсандмиз.

Чемпионатнинг дастлабки уч туридаги омадсизликни омадсизлик билан боғлаган бўлардим. Чунки биз барча учрашувларда рақибга нисбатан фаолроқ бўлдик, устунлигимиз сезилиб турди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз натижаларимиз салбий кўриниш олди. Мана ниҳоят ғалаба қозона олдик. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда ҳаммаси янада яхши бўлади», - дейди Жўрабоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!