Облакнинг агенти ПСЖ раҳбарлари билан учрашди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак фаолиятини Франциянинг ПСЖ жамоасида давом эттириши  мумкин.

Хабарларга қараганда, словениялик кипернинг агенти Париж клуби раҳбарлари билан учрашган.

ПСЖ 24 ёшли Облак учун 100 млн евро  тўламоқчи.

Маълумот учун, ушбу  келишув амалга ошган тақдирда, “матрасчилар” янги дарвозабон сотиб ололмайдилар. Боиси, ФИФА жамоага январ ойига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни та`қиқлаб қўйган.